Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

25 сентябрда қаерларда ёмғир ёғиши маълум бўлди

25 сентябрда қаерларда ёмғир ёғиши маълум бўлди

25 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна бироз пасаяди. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

"Ўзгидромет" маълумотига кўра, Тошкент шаҳрида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Пойтахтда кечаси ҳарорат 14-16 даража, кундузи эса 26-28 даража атрофида бўлади.

Тошкент вилояти, шунингдек Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши прогноз қилинган. Фарғона водийсида кундузги ҳарорат 23-28 даражани ташкил этади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳудудларда кундузи ҳаво 25-30 даражагача исийди.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ёмғир кутилмайди. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат 28-33 даражагача кўтарилиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда об-ҳаво анча салқин бўлади. Айрим жойларда ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши, баланд тоғларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14, кундузи 15-20 даражани ташкил этади.

Шамол аксарият ҳудудларда шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Тоғли жойларда унинг тезлиги айрим пайтларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:44. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!