Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродовни Туркияда "эплаб" бўлмаяпти — "Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Шомуродовни Туркияда "эплаб" бўлмаяпти — "Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Туркия Суперлигасининг 6-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мезбонлар 9-дақиқада Андреас Сков Олсеннинг голи билан ҳисобни очди. 33-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоасининг иккинчи голини урди.

53-дақиқада Дави Зельке пенальтини аниқ амалга оширди. 65-дақиқада эса Шомуродов яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, Элдор "Башакшеҳир"нинг йирик ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Шомуродов 77-дақиқада алмаштирилди. Унинг ўрнига майдонга бошқа бир футболчи тушган бўлса, худди шу дақиқада Аббосбек Файзуллаев ҳам Иван Брнич ўрнига ўйинга қўшилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Башакшеҳир" очколари сонини 7 тага етказиб, Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди. "Генчлербирлиги" ҳам 7 очкода қолди ва 13-поғонада жойлашди.

"Истанбул Башакшеҳир" — "Генчлербирлиги" — 4:0

Голлар: Андреас Сков Олсен, 9 — 1:0; Элдор Шомуродов, 33 — 2:0; Дави Зельке, 53, пенальти — 3:0; Элдор Шомуродов, 65 — 4:0.

Киритилди: Бугун 07:40. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!