Бугун 21 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қамчиқ довонида шубҳали йўловчилар ушланди

Қамчиқ довонида шубҳали йўловчилар ушланди

19 сентябр куни соат 9:55 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХнинг Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан "Водий–Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келган "Nexia-2" русумли автомобил тўхтатилган.

Текширув давомида автомобилда йўловчи сифатида бўлган Н.У.нинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.

Холис ва гувоҳлар иштирокида ўтказилган текширув натижасида унинг оғиз бўшлиғида целлофанга ўралган, жигарранг, ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик моддасига ҳамда оқ рангли кукунсимон “мефедрон” моддасига ўхшаш воситалар борлиги аниқланган.

Аниқланган моддалар ҳамда автомобилда бўлган фуқаролар Поп тумани ИИБга топширилган.

Киритилди: 23:35 20.09.2026. Ўқилди: 464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!