Европа Иттифоқи Украинага янги бюджет маблағларини ажратишдан олдин яширин иқтисодиётни қисқартириш, солиқ тушумларини ошириш ва мамлакат қонунчилигини ЕИ меъёрларига яқинлаштириш бўйича силжишни кўрмоқчи. Бу ҳақда "Bloomberg" манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Владимир Зеленскийнинг Нью-Йоркдаги учрашуви кескин кечган.
Украина томони қишда вазият кескинлашиши мумкинлиги ва шаҳарларни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари етишмаслигидан хавотир билдирган.
Фон дер Ляйен учрашувдан сўнг қўшимча бюджет ёрдами Олий Рададаги ислоҳотлар силжишига боғлиқ бўлишини билдирди.
"Bloomberg"нинг ёзишича, Киев иттифоқчиларидан тахминан 26 миллиард евролик қўшимча бюджет тақчиллигини қоплашда ёрдам сўрамоқда. Брюссель эса маблағ эҳтиёжи бўйича Украина келтирган айрим ҳисоб-китобларга эътироз билдирган.
Шу билан бирга, Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампдан қиш учун "Patriot" ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари пакетини ҳамда Украинада уларни ишлаб чиқариш учун лицензия сўраганини маълум қилди.