Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Путиннинг сафдоши, Шимолий Корея раҳбари, Россия армиясининг заиф нуқталарини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшинларини Россияга юборди"

"Путиннинг сафдоши, Шимолий Корея раҳбари, Россия армиясининг заиф нуқталарини қўллаб-қувватлаш учун ўз қўшинларини Россияга юборди"

"Шимолий кореяликлар ҳам катта йўқотишларга учради. Пхенянда ўтказилган ҳалок бўлганларни хотирлаш тадбирини кўргандирсиз, бу шунчаки телбалик. Нега корейслар Украинага қарши урушда ўз жонларини беришлари керак?

Ким Чен Ин улардан валюта каби фойдаланади ва эвазига Москвадан ниманидир олади. Шимолий Кореянинг қўшнилари ва Осиё давлатлари буни унинг такомиллаштирилган баллистик ракеталари ҳамда Пхеняннинг дронлар борасидаги анча ортган имкониятларини кўринишида аллақачон пайқаган бўлса керак", — деди Зеленский.

Шунингдек, Зеленский яқинда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирни Корея Республикасига юборганини ҳам айтиб ўтди.

"Бу йигитларни тириклайин асирга олиш осон эмас. Улардан бири асирга олинишини англагач, ўз жонига қасд қилишга уринди ва тақдир унга ўлишга йўл қўймаганидан ҳайратда қолди. Шимолда одамларни шундай тарбиялашади. Бу реал ҳолат. Уларнинг танлаш ҳуқуқини тортиб олишади ва нима бўлишидан қатъи назар, ўлишлари шартлигини онгига сингдиришади", — деди Украина президенти.

Киритилди: Бугун 08:59. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!