Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Путинни Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилди — Рубио

АҚШ Путинни Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммитига таклиф қилди — Рубио

Вашингтон Россия президенти таклифни қабул қилишига умид қилмоқда, деди АҚШ давлат котиби, РИА Новости мухбири саволига жавобан.

Шу билан бирга, Рубио бугун Нью Йоркда бўлиб ўтган музокаралар давомида янги Трамп-Путин саммити ғояси муҳокама қилинмаганини айтди.

Бугун Нью-Йоркда ёпиқ эшиклар ортида Сергей Лавров ва Марко Рубио музокаралари бўлиб ўтган эди.

ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Лавров ва Рубио ўртасидаги учрашув якунланди, улар 50 минутдан бироз кўпроқ давом этган.

Киритилди: 22:40 23.09.2026. Ўқилди: 977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!