Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Истанбулда ўзбекистонлик Моҳирано Мелиева уй шароитида даволанишдан сўнг вафот этди.

Истанбулда ўзбекистонлик Моҳирано Мелиева уй шароитида даволанишдан сўнг вафот этди.

2026 йил 19-сентабр куни Истанбул шаҳрида фармацевтик воситадан заҳарланиш оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Мелиева Моҳирано вафот этди.

Ватандошимиз касаллик даврида уй шароитида норасмий шифокорлар кўмагида даволанган. Даволаниш жараёнида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, қонида инфекция ривожланган ҳамда организмида кучли реакция кузатилган. Шунга қарамай, у ўз вақтида шифохонага олиб борилмаган ва уй шароитида даволаш давом эттирилган.

Беморнинг аҳволи жиддий тус олгач, у дастлаб Мармара шифохонасига олиб борилган. Мазкур тиббиёт муассасасида беморни жонлантириш бўлимига жойлаштириш имконияти бўлмагани сабабли у Картал туман шифохонасига кўчирилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамай, ватандошимизнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Марҳуманинг жасади Бош консулхона ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонга қайтарилди.

Шу муносабат билан Бош консулхона Туркия ҳудудида бўлиб турган ватандошларимизни ўз соғлиғига масъулият билан ёндашишга чақиради. Дори воситаларини қўлланиладиган препаратларни шифокор тавсиясисиз қабул қилмаслик, норасмий ва тегишли малакага эга бўлмаган шахслар томонидан даволанишдан сақланиш тавсия этилади. Соғлиқ ҳолати кескин ёмонлашган тақдирда эса вақтни бой бермасдан расмий тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш зарур.

Бош консулхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Киритилди: 23:00 23.09.2026. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!