Манбаларга кўра гумонланувчи процессуал тартибда дарҳол ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолатни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ва Болалар омбудсмани вакили тасдиқлади.
Қайд этилишича, болага қарши содир этилган мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12-сентябр куни иш очилган.
Шу куннинг ўзида гумонланувчи К.М. процессуал тартибда дарҳол ушланган бўлиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Болалар омбудсмани ахборотида.
Гумонланувчига нисбатан Jinoyat kodeksining 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) ва 112-моддаси 1-қисми (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча қилинишича, Болалар омбудсмани мазкур иш юритувида ваколатлари доирасида жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланиши бўйича ўз кузатувини олиб бормоқда.
«Дарё» манбаси гумонланувчи процессуал тартибда дарҳол ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганини маълум қилди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.