Ҳодиса 24 сентябрь куни Каспий денгизи қирғоғида ўқув-жанговар топшириқни бажариш чоғида содир бўлган. Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолатга об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва шамолнинг кучайиши сабаб бўлган.
Воқеада тўққиз нафари ҳалок бўлди, уч нафари қутқарилди. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Қидирув-қутқарув операциясида Ҳарбий-денгиз кучлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, авиация ва бошқа хизматлар иштирок этмоқда.
Мудофаа вазирлиги ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
Қозоғистонда ҳарбий хизматчилар ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тезкор-тергов гуруҳи тузилди.