Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси шахмат Олимпиадасида Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси сардори Рустам Қосимжонов Хитой билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Менимча, бугунги тур энг яхшиларидан бири бўлди. Бундай қийин ўйин бунчалик силлиқ ўтишини кутмаган эдим. Бизда ҳеч бир ўйинда вазият оғир кечмади. Йигитлар ҳамма нарсани назорат остида ушлаб туришди. Бу жуда ажойиб ўйин бўлди", деди Қосимжонов.
Шу билан бирга, жамоа сардори ҳали олдинда мураккаб турлар борлигини ва ҳали яна "бироз ишлаш" кераклигини айтиб ўтди.