Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар 8 ойда таълим олишга 30,7 трлн сўм сарфлади

Ўзбекистонликлар 8 ойда таълим олишга 30,7 трлн сўм сарфлади

2026 йилнинг январ–июл ойларида мамлакатда таълим соҳасида 30,7 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилинди.

Бу 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,4 фоизга кўп. Ҳудудлар орасида энг катта ҳажм Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган. Пойтахтда таълим хизматлари 16,7 трлн сўмни ташкил этган.

Самарқанд вилоятида таълим хизматлари ҳажми 2 трлн сўмга етган. Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 1,9 трлн сўмни ташкил қилган.

Наманган вилоятида 1,5 трлн сўм, Андижон вилоятида 1,4 трлн сўм, Тошкент ва Бухоро вилоятларининг ҳар бирида 1,3 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Қашқадарё вилоятида хизматлар ҳажми 1,1 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 851,7 млрд сўм, Сурхондарё вилоятида 800,7 млрд сўм бўлган.

Хоразм вилоятида таълим хизматлари 786,2 млрд сўмни, Навоий вилоятида 480,6 млрд сўмни ташкил этган. Жиззах вилоятида 406,5 млрд сўмлик, Сирдарё вилоятида эса 299,1 млрд сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Киритилди: 18:27 30.09.2026. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!