«Ҳимояда ўтган сафардагидек кучли ўйнай олмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда данияликларнинг ҳужумларини тўхтата олмадик. Жамоа ўйинини кучайтира олади, деб ўйлагандим, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Рақиб биздан кучлироқ ва сифатлироқ ўйин кўрсатди.
Бугун иккинчи ҳужумчимиз Жоау Феликс чизиқлар орасида ҳаракат қила олмади ва марказий ҳудудда устунликка эриша олмадик. Дания бу жиҳатда биздан устун келди ва бизни ҳайратда қолдирди.
Агар кейинги босқичга чиқишни олдиндан кафолатлаганимизда, Кардиффда бошқа ўйинчиларга имконият берган бўлардим. Аммо ҳозирги асосий вазифа — гуруҳдан чиқишни таъминлаш.
Мағлубият ҳар доим ёқимсиз ва ўйинчиларнинг руҳий ҳолатига таъсир қилади. Бугунгача жамоа ўз кучига жуда ишонарди. Аммо энди Даниянинг устунлигини тан олишимиз керак».