Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия армияси Украина ҳарбий аэродромларига зарба берди

Россия армияси Украина ҳарбий аэродромларига зарба берди

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украинадаги ҳарбий аэродромларга зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

«Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида фойдаланилаётган ҳарбий аэродромлар, энергетика ва транспорт инфратузилмаси объектлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш цехлари нишонга олинди», — дейилади вазирликнинг «МАКС» мессенжеридаги хабарида.

Бундан ташқари, Украина қуролли тузилмаларининг 149 та ҳудуддаги вақтинчалик жойлашув пунктларига ҳам зарбалар берилган.

Жанговор вазифалар тезкор-тактик авиация, зарбдор учувчисиз аппаратлар, ракета қўшинлари ва артиллерия ёрдамида бажарилган.

Киритилди: Бугун 18:00. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар