Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди

​Актриса Барчин Ғофурова, "Кокош" тахаллуси билан танилган блогер Комила Абдуқодирова ҳамда Ниҳола Ражабова озодликдан маҳрум этилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

​Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси уларни товламачилик, туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ моддалар бўйича айбли деб топган.

​Ҳукмга кўра, Комила Абдуқодирова 3 йил 6 ой муддатга, Барчин Ғофурова 4 йил, Ниҳола Ражабова эса 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

​Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

​Жабрланувчининг адвокати ижтимоий тармоқда эълон қилган хабарга кўра, воқеа «Кокош»нинг жарроҳлик амалиётидан кейин клиника билан юзага келган можаросига бориб тақалади.

Киритилди: 16:54 14.11.2026. Ўқилди: 9852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар