Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон–Ўмон муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунлари бўйича бир қатор ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 15:10 15.11.2026. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар