Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пойтахтимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида форум бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида форум бўлиб ўтди

✅ Пойтахтимизда “Ўзбекистон — Қозоғистон: аҳоли саломатлиги йўлида – тиббиёт соҳасида ҳамкорлик” мавзусида форум ташкил қилинди. Унда 120 нафардан ортиқ қардош мамлакат вакиллари иштирок этиб, икки томонлама алоқалар истиқболлари кўриб чиқилди.

🇺🇿🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик умумий дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган. Икки давлат раҳбарлари саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланмоқда.

🔗 Хусусан, соғлиқни сақлаш йўналишидаги алоқалар йил сайин мустаҳкамланмоқда. Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган Қозоғистон тиббиёти кунлари ҳам бунинг узвий давомидир.

👨‍⚕️ Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида қўшни давлатнинг юқори малакали мутахассислари Самарқанд, Бухоро, ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида бўлиб, тўрт кун давомида кардиология, нейрохирургия, травматология, урология, онкология, гинекология, болалар жарроҳлиги, эндокринология ва бошқа йўналишларда 444 та тиббий маслаҳатлар, 64 та жарроҳлик амалиётлари ҳамда мутахассисларимиз учун 57 та семинар ва маҳорат дарсларини ўтказишди.

📎 Шунингдек, Миллий тиббиёт маркази ва кардиология, травматология, нейрохируругия йўналишидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида қўшма юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

🔬 Тадбир доирасида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маммограф, компьютер томографи, рентген, УТТ ва лаборатория билан жиҳозланган тўртта мобил тиббиёт мажмуаси юртимизга келтирилиб, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида 1240 нафар аҳоли бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди.

🤝 Форум доирасида бўлиб ўтган сессиялар давомида икки мамлакат мутахассислари юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажаришда замонавий технологияларни қўллаш, инновацияларга йўл очиш, бунда ҳамкорлик ва билим алмашинувини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилишди.

📝 Тиббий таълим йўналишида фаолият олиб борувчи мутахассислар икки давлат ўртасидаги академик мобиллик, билим ва кўникмалар алмашинувини мустаҳкамлаш борасида ҳам фикр алмашилди.

🏆 Бундан ташқари, Тошкент давлат тиббиёт университетида Қозоғистоннинг 7 та олий таълим муассасаси вакиллари томонидан талабалар ўртасида фан олимпиадаси ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларнинг ғолиблари форум доирасида тақдирланди.

📁 Анжуманда икки давлатнинг тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида қатор меморандумлар имзоланди.

📈 Қозоғистон делегацияси вазирликда бўлиб, Рақамли соғлиқни сақлаш марказининг фаолияти билан танишди.

Киритилди: 17:10 17.10.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!