Машҳур совет актрисаси Наталья Варли Москвадаги касалхонага ётқизилди.
Бу ҳақда 112 Telegram-канали хабар бермоқда.
Манбага кўра, бунга қўлидаги қаттиқ оғриқ сабаб бўлган. "Кавказ асираси" фильмининг юлдузи қўлда жарроҳлик амалиётини ўтказди: оғриқни йўқотиш учун эндоскопик дилатация амалга оширилди. Маълумотларга кўра, актриса шифокорларга ўзи мурожаат қилган.
Таъкидланишича, бундай қўл оғриғи одатда шикастланиш ёки компьютерда узоқ вақт ишлаганда юзага келади.