Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия ТИВ вакили Путин Венгрияга бориш учун қайси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия ТИВ вакили Путин Венгрияга бориш учун қайси ҳаво ҳудудидан фойдаланиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко “РИА Новости”га берган интервюсида Венгрияда ўтказиладиган Россия-АҚШ саммитига тайёргарлик ҳақида изоҳ берар экан, Полша, Болгария ёки Руминия каби давлатларнинг ҳаво ҳудудидан Россия ҳукумати самолётларининг учиб ўтиши масаласида алоқа ўрнатиш учун ҳали эрта эканлигини айтди.

Аввалроқ Россия президенти Венгрияга бориши учун унинг борти ноанъанавий йўналиш бўйлаб, одатдагидан узоқроқ парвоз қилиши мумкинлигини ҳақида айтилган эди.

Киритилди: 18:18 18.10.2025. Ўқилди: 976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!