Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар

Дунёдаги энг қашшоқ давлатлар

Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.

  • 🇸🇸 Жанубий Судан — 251 доллар

  • 🇾🇪 Яман — 417 доллар (Яқин Шарқдаги ягона давлат)

  • 🇧🇮 Бурунди — 490 доллар

  • 🇨🇫 Марказий Африка Республикаси — 532 доллар

  • 🇲🇼 Малави — 580 доллар

  • 🇲🇬 Мадагаскар — 595 доллар

  • 🇸🇩 Судан — 625 доллар

  • 🇲🇿 Мозамбик — 663 доллар

  • 🇨🇩 Конго Демократик Республикаси — 743 доллар

  • 🇳🇪 Нигер — 751 доллар


БМТнинг қашшоқликка қарши саъй-ҳаракатлари

БМТнинг “2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадлари” доирасида қашшоқликнинг барча шаклларига барҳам бериш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Ташкилот ривожланаётган мамлакатларда қашшоқликни камайтириш, зарур ресурсларни сафарбар этиш ҳамда аҳолининг иқтисодий ва табиий имкониятлардан тенг фойдаланишини таъминлайдиган миллий ва минтақавий механизмлар яратишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 22:19 16.10.2025. Ўқилди: 5624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!