Бухоролик 31 ёшли Зухриддин Йўлдошев Россия армияси сафида жанг қилганидан сўнг украин ҳарбий дрони олдида қуролсиз ҳолда таслим бўлди.
Унинг айтишича, Россия полицияси уни “гиёҳвандлик”да айблаб, қамоқ ёки фронт ўртасида танлов қилишга мажбурлаган. Йўлдошев армияда тартибсизлик ва алдов ҳукмронлигини, ҳарбий жиҳозларни ўз ҳисобига сотиб олганини айтган.
У Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.