Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Украинадаги уруш ҳақида: "Иккала томон ҳам ғалаба қозонсин"

Трамп Украинадаги уруш ҳақида: "Иккала томон ҳам ғалаба қозонсин"

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда ўзининг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан учрашувидан сўнг Россия-Украина урушининг тугаши ҳақида эмоционал тарзда гапирди.

Тегишли пост Америка етакчисининг Truth Social саҳифасида эълон қилинган.

"Этарли қон тўкилди... Россия ва Украина турган жойида тўхташлари керак. Иккала томон ҳам ғалаба қозонсин, тарих ҳукм қилсин. Ҳозир отишмалар, ўлимлар, катта ва беқарор харажатлар бўлмоқда. Мен президент бўлганимда бу уруш ҳеч қачон бошланмасди. Ҳар ҳафта минглаб одамлар ҳалок бўлади...", - дейилади постда.

Трамп, шунингдек, Зеленский билан учрашувни “жуда қизиқарли ва илиқ” деб атади.

“Мен Россия президенти Владимир Путинга қатъий тавсия қилганимдек, қотилликни тўхтатиб, келишувга эришиш вақти келганини айтдим”, деди Оқ уй раҳбари бир кун аввал Россия раҳбари билан телефон орқали суҳбатига ишора қилиб.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Зеленский 17 октябрь куни Вашингтонда учрашган.Муҳокама журналистлар учун ёпиқ тарзда ўтган. Оммавий ахборот воситаларининг учрашув олдидан хабар беришича, асосий мавзу Американинг узоқ масофали “Томагавк” ракеталарини Киевга топшириш бўлган.

Трамп билан учрашувдан кейинги брифингда Зеленский томонлар “бу ҳақда очиқ гапирмасликка” келишиб олганини айтди.

Киритилди: 10:00 18.10.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!