Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Журналист Оқ уйдан Трамп ва Путиннинг учрашуви жойи сифатида Будапештни ким танлаганини сўради. Унга "Онангиз" дея жавоб берилди

 Журналист Оқ уйдан Трамп ва Путиннинг учрашуви жойи сифатида Будапештни ким танлаганини сўради. Унга "Онангиз" дея жавоб берилди

HuffPost интернет-нашри журналисти АҚШ ва Россия президентларининг навбатдаги учрашув жойи сифатида Будапешт танлангани юзасидан Доналд Трамп маъмуриятидан изоҳ сўради. Бир неча дақиқадан сўнг Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левит унга "Буни онангиз қилган", дея жавоб берди.

Шунингдек, мухбир Оқ уйнинг коммуникациялар директори Стивен Чунгдан ҳам мазкур саволига "Онангиз" деган жавоб олган.

HuffPost мухбири Левиттдан "Бу жавобни ҳазил деб ҳисоблайсизми?", деб сўраганда, у шундай ёзди:
"Менга кулгили туюлгани сиз ўзингизни нашр деб ҳисоблаётганингиз. Сиз ҳаддан ташқари сўл қарашли ёзувчисиз, сизни ҳеч ким жиддий қабул қилмайди, ҳатто матбуотдаги ҳамкасбларингиз ҳам, фақат буни юзингизга айтишмайди. Менга сохта ва бемаъни саволларингизни юборишни бас қилинг".

Трамп ва унинг тарафдорлари анчадан бери HuffPost билан зиддиятда ва мазкур нашрни танқид қилиб келади. 2025 йилда Оқ уй ушбу HuffPost'ни президент фаолиятини ёритувчи журналистлар рўйхатидан чиқариб ташлаган.

Киритилди: 19:20 18.10.2025. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!