Россия президентининг самолёти Венгрия пойтахтига Қора денгиз, Туркия, Ўрта ер денгизи, Черногория ва Сербия орқали парвоз қилиши кутилмоқда, дея ёзмоқда нашр.
Air Live'нинг тахминича, Путиннинг самолётини Россия ва Туркия қирувчи самолётлари дронлар ёки ракеталардан келиши мумкин бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилади.
"Таъкидлаш жоизки, юқорида келтирилган йўналиш энг реал ҳисобланади, чунки у Венгриядан ташқари барча Европа Иттифоқи мамлакатларининг ҳаво ҳудудини айланиб ўтиш имконини беради. Евроиттифоқнинг қолган давлатлари 2022 йилнинг февралида, Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганидан кейин рус самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган эди", дейилади мақолада.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин Венгрия пойтахтида учрашув ўтказишга келишгани ҳақида хабар берилган эди.