Туркия раҳбари Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролари учун меҳнат қилиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишни соддалаштирувчи фармонни имзолаган.
Фармонга кўра, ушбу мамлакат фуқаролари эндиликда Туркияда ишлаш учун фуқаролик олишлари ёки мураккаб рухсат олиш жараёнларидан ўтишлари шарт эмас. Бунинг учун яшаш гувоҳномасининг ўзи кифоя.
Фақат бир истисно: бу имконият армия ва куч тузилмаларида хизмат қилишга тааллуқли эмас – бу соҳалар ёпиқлигича қолади.
Ҳужжат, шунингдек, хорижий диплом ва сертификатларни тан олиш, касбий уюшмаларда рўйхатдан ўтишни ҳам назарда тутади (бироқ улар ички сайловларда қатнаша олмайди).