Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғида тўхтатиш керак — Доналд Трамп

Украинадаги урушни ҳозирги фронт чизиғида тўхтатиш керак — Доналд Трамп

АҚШ президенти Украина ва Россия етакчиларига урушни ҳозирги фронт чизиғида тўхтатиш кераклини уқтиргани ҳақида гапирди.

"Mен президент Зеленский билан учрашганимни биласизлар. Назаримда, биз жуда яхши, илиқ ва дўстона учрашув ўтказдик. Улар зудлик билан урушни тўхтатишлари шарт. Ҳозир у қаердан ўтишидан қатъи назар, фронт чизиғида тўхтатиш керак, акс ҳолда ҳамма нарса жуда чалкашиб кетади ва тушуниб бўлмайдиган даражага келиб қолади. Фронт чизиғида тўхтаб, иккала томон ҳам уйга, ўз оилалари бағрига қайтиши, қотилликларни тўхтатиши лозим, тамом-вассалом. Ҳозироқ, фронт чизиғи бўйлаб жангларни тўхтатиш зарур. Мен буни президент Зеленскийга айтдим. Буни президент Путинга ҳам айтдим. Барчангизга катта раҳмат", – деди Трамп.

Киритилди: 17:03 18.10.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!