Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Келаси ҳафта бошида (28-30 октябрь) кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Келаси ҳафта бошида (28-30 октябрь) кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” агентлиги 28-30 октябрь кунлари Республикамизда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Бу ҳақда “Ўзгидромет” агентлиги хабар берди.

“Ўзгидромет” агентлиги хабар беришича, Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 7-12°; 29 октябрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, Устюртда кечаси 2-7° совуқ кундузи 5-10°, 30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, Навоий вилоятининг шимолида 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 8-13°; 29-30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 10-15° бўлади.

Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 8-13°; 29 октябрда кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуққача, кундузи 10-15°; 30 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 10-15°; 29-30 октябрда кечаси 1-6° илиқ, кундузи 12-17° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари; ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10°, кундузи 10-15°; 29-30 октябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 18-13° бўлади.

Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари; ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 28 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 29-30 октябрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 29 октябрда 0-5° илиқ, 30 октябрда 2-7° илиқ бўлади.

Киритилди: 11:15 27.10.2024. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!