Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири ушланди

Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланувчилардан бири ушланди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди.

26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Ровер русумли автомашинага қарата икки нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

Гумонланувчи шахс ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 10:33 27.10.2024. Ўқилди: 1816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!