Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича расмий баёнот берилди

Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича расмий баёнот берилди


26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги "Range Rover" русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади бош прокуратура баёнотида.

Киритилди: 10:54 26.10.2024. Ўқилди: 4971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!