Исроилнинг 26-октабрга ўтар кечаси Эронга берган зарбаси Эрон баллистик ракета дастурининг асосий компонентини ишдан чиқарди, деб ёзади Axios портали исроиллик манбаларга таяниб.
Йўқ қилинган ускуналар Эроннинг ракета арсеналини тезда тўлдириш имкониятини чеклаб қўйди, шунинг учун Теҳрон Исроил ҳудудига кейинги ракета ҳужумларини рад қилиши мумкин, дейди суҳбатдошлар.
Исроилнинг зарбалари Эрон узоқ масофага учувчи ракеталар учун қаттиқ ёқилғи ишлаб чиқаришда фойдаланадиган 12 та «сайёра миксерини» ишдан чиқарди, деди манбалар.
📍Вайрон қилинган объектлар Эроннинг ўзи ишлаб чиқара олмайдиган «ўта мураккаб ускуналар»дир. Шу сабабли, манбаларнинг қайд этишича, Эрон томони бундай ускуналарни Хитойдан сотиб олади. Объектларни тиклаш тахминан бир йил давом этиши мумкин.