Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил Эроннинг асосий энергетика объектлари атрофидаги ҳаво мудофаасини йўқ қилди

 Исроил Эроннинг асосий энергетика объектлари атрофидаги ҳаво мудофаасини йўқ қилди

ЦАХАЛнинг нишонлари айнан Хузистон вилоятидаги Бандар Имом Хомайний нефт-кимё мажмуаси яқинидаги, Бандар Имом Хомайний порти, Илам вилоятидаги Абадан нефтни қайта ишлаш ва газ конида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари эди. The New York Times газетаси уч нафар Эрон расмийси ва Исроил Мудофаа вазирлигининг уч нафар юқори мартабали амалдори маълумотларига таяниб, Исроил атайин энергетика объектларининг ўзига зарба беришдан қочганини ёзмоқда.

Эрондаги NYT манбаларининг таъкидлашича, Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини йўқ қилиши Теҳроннинг “чуқур хавотирига сабаб бўлган”, чунки муҳим энергетика объектлари келажакда юзага келиши мумкин бўлган ҳужумларга қарши ҳимоясиз бўлиб қолган. Ўз навбатида, Исроил расмийлари газетага Исроилнинг дастлабки жавоб режаси Эрон ядровий лойиҳаси билан боғлиқ нишонларга зарба беришни ўз ичига олганини тасдиқлади. Бироқ, АҚШнинг доимий тавсиялари туфайли бу қадамдан воз кечишга қарор қилинган.

26 октябрга ўтар кечаси Исроил мудофаа кучлари Эрон ҳудудига бир қатор ҳаво ҳужумларини уюштирди. Исроил ҳарбийларининг айтишича, портлашлар Эрон ва унинг иттифоқчиларининг сўнгги ойлардаги кўплаб ҳужумларига жавоб зарбаси бўлган.

Киритилди: 12:05 27.10.2024. Ўқилди: 1923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!