Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп: «Мен айтдим: Владимир, Украинага борма»

Трамп: «Мен айтдим: Владимир, Украинага борма»

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп мамлакатдаги энг машҳур подкастёр Жо Роганга уч соатлик интервью берди.

BBC хабарига кўра, интервьюда Трамп Украинадаги уруш ҳақида бир неча сўз айтди.

Собиқ президент агар у президент бўлганида, Владимир Путин ҳеч қачон Украинага ҳужум қилмаганини такрорлади.

- Мен: "Владимир, сен у ёққа бормайсан," дедим. Мен ўшанда у билан доим гаплашардим," - дея ишонтиради Трамп.

"Мен унга нима деганимни сенга айтолмайман, чунки бу нотўғри иш бўларди, деб ҳисоблайман, лекин бир кунмас-бир кун унинг ўзи сенга айтиб беради. Аммо у ҳеч қачон у ерга кирмаган бўларди," - дея давом этди собиқ президент.

Киритилди: 19:48 27.10.2024. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!