Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятига етиб келишди

Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятига етиб келишди



Газета келтирган бир украиналик ва икки америкалик мулозимга кўра, минтақада аллақачон КХДРнинг бир неча минг ҳарбий хизматчиси бор. Улар ҳали жангга киргани йўқ ва урушда айнан қандай роль ўйнаши номаълум, дейди The New York Times суҳбатдошлари.

Умуман олганда, юқори мартабали украиналик мулозимнинг сўзларига кўра, 28-октабр, душанбага қадар 5000 нафаргача Шимолий Корея аскари Курск яқинида бўлиши кутилмоқда.

Ўз навбатида, Fox News телеканали журналисти Лукас Томлинсон ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида АҚШ президенти Жо Байденнинг Россия ҳудудидаги КХДР ҳарбий хизматчилари ҳақидаги саволига берган жавобини келтирди. «Бизда вариантлар бор, барчаси улар нима қилишига боғлиқ», - дея унинг сўзларини келтиради журналист.

Киритилди: 13:19 27.10.2024. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!