Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказади?

Ўзбекистонликлар дам олиш кунларини қандай об-ҳавода ўтказади?

Ўзгидромет 27-30 сентябр кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

27-30 сентябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+17, кундузи +18…+33 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 28-29 сентабрда Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража, кундузи 27 сентабрда +23…+28 даража бўлади, 28-30 сентябрда +18…+23 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +27…32 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +26…+31 даража бўлади.

Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +28…+33 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Киритилди: 14:21 26.09.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!