Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Моди Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олмаслигига ваъда берди

A A A
Моди Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олмаслигига ваъда берди

АҚШ президенти бу ҳақда Оқ уйда журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилди.

"Мен Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олаётганидан норози эдим. Бугун Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди менга Россиядан нефт харид қилмаслигини тасдиқлади. Бу катта қадам. Энди биз Хитойни ҳам худди шу ишни қилишга мажбур қиламиз", — деди Трамп.

Августда Трамп Ҳиндистон маҳсулотларига қўшимча 25 фоизлик импорт божларини жорий этиш ҳақида фармойишни имзолаганди. У мазкур қарорнинг сабаби сифатида Ҳиндистоннинг Россиядан нефт харид қилаётганини кўрсатганди.

Reuters маълумотларига кўра, АҚШ томонидан божлар ва жарималар таҳдидига қарамай, Ҳиндистон Россиядан нефт сотиб олишни давом эттирмоқда.

Киритилди: 13:45 16.10.2025. Ўқилди: 2486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар