Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Клиникадаги ҳолат ҳақиқатда қандай бўлгани маълум қилинди

Клиникадаги ҳолат ҳақиқатда қандай бўлгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеода акс этган ҳолат 2025 йил январь ойида Юнусобод туманидаги хусусий клиникада юз берган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, ушбу кадрларда даволаниш учун келтирилган беморларнинг агрессив ҳаракатлари ва уларни тинчлантиришга уринган клиника ходимларининг ҳаракатлари акс этган.

Тармоқларда билдирилаётган “кўча безорилари” ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мазкур ҳолат юзасидан аввал ИИОга мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуний қарор қонун доирасида қабул қилинади. Жараён Ички ишлар вазирлиги назоратида.

Киритилди: Бугун 08:09. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!