Ҳужжатга кўра, дастур чет эл фуқароларига рус тили, қабул қилинган қоидалар ва маънавий-ахлоқий қадриятларни ўрганишда ёрдам бериши лозим.
Концепция натижасида ноқонуний келувчилар сони ва улар томонидан содир этиладиган жиноятлар камайиши кутилмоқда.
Россия анъанавий қадриятларга яқин бўлган хорижликларнинг кўчиб келишини қўллаб-қувватлайди.
Шунингдек, ҳужжатда мамлакат олийгоҳларида хорижий талабалар улушини ошириш назарда тутилган.