Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қашқадарёдаги мактаб директори иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилди

Қашқадарёдаги мактаб директори иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилди

Қашқадарёда мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси директор ишдан олинганини билдирди.

Маълум қилинишича, у вилоятнинг Кўкдала туманидаги 17-мактаб директори бўлган. Унинг хатти-ҳаракатлари бошқарма томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиб чиқилган. Бошқарма бошлиғининг 2025 йил 16 октябрьдаги буйруғли билан у мактаб директори вазифасидан озод этилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади расмий хабарда.

Киритилди: 12:17 16.10.2025. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!