Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Энди мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзолари Россияда қололмайди

Энди мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзолари Россияда қололмайди

Россияда келгуси беш йилга мўлжалланган миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди, энди мигрантларнинг ишламайдиган ва ўқимайдиган оила аъзолари Россияда қололмайди

Тегишли фармон президент Владимир Путин томонидан имзоланди.

Концепцияда қайд этилишича, Россияга ишлаш учун келаётган муҳожирлар сонининг ўсиши 2030 йилгача сақланиб қолади. Бу чет эллик ишчиларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ. Бундан ташқари, миллий хавфсизликка янги чақириқлар ва таҳдидларнинг пайдо бўлиши миграция сиёсатини такомиллаштиришни талаб қилади.

Россия ҳукумати янги миграция сиёсати концепциясидан қуйидаги натижаларни кутмоқда:

◾️ Ноқонуний мигрантлар сонини камайтириш;

◾️ Хорижий фуқаролар, жумладан, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларни қисқартириш;

◾️ Россияда ноқонуний ишлаётган мигрантлар улушини пасайтириш;

◾️ Таълим муассасаларига бормайдиган мигрант болалар сонини камайтириш;

◾️ Россия олий ўқув юртларида таълим олаётган хорижлик талабалар улушини ошириш;

◾️ Мақсадли дастурлар орқали ишга қабул қилинаётган мигрантлар сонини кўпайтириш;

◾️ Анъанавий рус қадриятларини қўллаб-қувватлайдиган ва Россияга доимий яшаш учун кўчиб келаётган хорижий фуқаролар улушини ошириш.

Киритилди: 12:55 16.10.2025. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!