Агар АҚШ Украинага Tomahawk ракеталарини берса, уларни бошқариш америкаликлар томонидан амалга оширилади, дея маълум қилди Financial Times.
Газета бу ҳақда Ғарбдаги расмий ҳарбий манбаларига таяниб хабар бермоқда.
"Тоmahawk ракеталарини Украинага тезроқ етказиб бериш ва уларни ишлатишда ёрдам кўрсатиш учун америкалик пудратчилар жалб қилиниши мумкин. Бу, Қўшма Штатларга нишонлар ва бошқа масалалар бўйича назоратни сақлаб қолиш имконини ҳам беради", — дея изоҳ берди амалдор.
NATO'нинг юқори мартабали вакилининг фикрича, Москва бунга Украинага қарши кенг қамровли зарбалар билан жавоб қайтариши мумкин.
"Россия Украинига қарши “ядро қуролини қўллаш таҳдиди”ни ўз ичига олган бир нечта катта зарбалар бериши эҳтимоли мавжуд", — деди алянс расмийси.
Шу билан бирга, Financial Times билан суҳбатлашган экспертлар АҚШ Киевга Украина урушидаги вазиятни тубдан ўзгартирадиган катта миқдордаги Tomahawk'ларни беришини кутишмаётганини билдиришди.
"Тоmahawk'лар Украина узоқ масофали дрон ҳужумлари орқали аллақачон эришаётган ютуқларни тўлдиради", — деди NATO вакили.