Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

1 май ҳолатига, Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш станциялари сони 1399 тага етди. Бу – бир йил олдингидан 2,5 баробарга кўп. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таяниб Кунуз хабар бермоқда.

Қувватлаш станцияларининг 820 таси ёки 59 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган. Тошкент вилоятида 154 та станция мавжуд.

Наманганда 70 та, Самарқандда 67 та, Жиззахда 50 та қувватлаш станцияси бор. Бундай нуқталарнинг сони Фарғонада 43 та, Бухорода 39 та, Қашқадарёда 32 та, Сурхондарёда 27 та, Андижонда 26 та, Навоийда 23 та, Хоразмда 21 та, Қорақалпоғистонда 14 та, Сирдарёдда 13 тани ташкил этади.

Республика бўйлаб электромобилларни қувватлаш станцияларидан 92 минг киши фойдаланамоқда.

Ҳукуматнинг ўтган йил ноябрдаги қарорида, 2025 йилда 21 548 та қувватлаш станцияларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Киритилди: 17:59 03.05.2025. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!