Туркиянинг Ф-16 қирувчи самолётлари илк бор Сурия ҳаво ҳудудида Исроил самолётларига бевосита яқинлашди. Воқеа 2 май куни Исроилнинг Сурия ҳудудига кенг кўламли ҳаво ҳужумлари пайтида юз берди.
Мухолифатдаги "So‘zcü" газетаси хабар беришича, турк қирувчи самолётлари Сурия ҳаво ҳудудига кириб, Исроил ҳарбий самолётларига "огоҳлантирувчи сигналлар" юборган.
Шу билан бирга, Исроил ҳужуми чоғида Туркия билан алоқадор Сурия кўнгилли кучлари базаларига - "Султон Мурод" ва "Сулаймон Шоҳ" тузилмаларига зарба берилгани маълум бўлди.