Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Ўзбекистон томони Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари юзасидан ташвишини билдирди ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қабул қилувчи мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳурмат қилиниши зарурлигини таъкидлади.

Тошкент Москвани кўтарилган масалаларни синчковлик билан кўриб чиқишга ва бу ташвишни Россиянинг тегишли идораларига етказишга чақирди.

Киритилди: 23:49 03.05.2025. Ўқилди: 1519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!