Россия президенти Владимир Путин президентлик лавозимидан кетишга қарор қилганда, ўзига битта ворис тайинламасдан, балки россияликлар танлаши керак бўлган бир нечта номзодни танлаб олишини маълум қилди.
"Мен доимо ворис ҳақида ўйлайман, аммо охир-оқибат танлов россияликларнинг қўлида бўлади. Халқнинг ишончини қозона оладиган бир нечта шахс пайдо бўлиши лозим," - деди Путин.