Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат Қашқадарё вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига тегишли чора кўрилди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети битирувчи талабалари Nexia машинасида турли хил ҳаёт учун хавфли ҳаракатлар содир этиб видео олган. Улардан бири воқеага қуйидагича изоҳ берди:

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди. Бу нотўғри эканини ходимларимиз тушунтиришди. Бошқа қайтарилмайди”.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ушбу ҳолатда қатнашган транспорт воситалари аниқланиб, ҳайдовчиларга тушунтириш ишлари олиб борилган ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Киритилди: Бугун 08:44. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!