Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Интер" ва "Реал"га қарши ўйинларда "Барселона" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

"Интер" ва "Реал"га қарши ўйинларда "Барселона" дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

"Барселона" бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Интер"га қарши жавоб ўйинида қайси дарвозабон майдонга тушишини айтди.

"Чемпионлар Лигасида ва "Реал"га қарши Шсенсни ўйнайди. Тер Штегеннинг қайтганидан жуда хурсандман," - дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca.

3 май куни Испания чемпионатининг 34-турида "Барселона" "Вальядолид"ни мағлуб этди (2:1). 2024 йил сентябрь ойидан бери биринчи марта каталонияликлар дарвозасини Марк-Андре тер Штеген қўриқлади ва у узоқ вақт жароҳатидан тикланганди.

"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ ярим финал жавоб учрашуви 6 май куни бўлиб ўтади. Биринчи ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.

Киритилди: 23:18 04.05.2025. Ўқилди: 1446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!