Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академиясида ўқиётган ҳиндистонлик 1 курс талабаси таълим сифати пастлиги ва шароитлар етарли эмаслиги, шунингдек, декан соқол ҳақида гапириб тинч қўймаслиги бўйича пост ёзиб қолдирганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади:
“Улар бизни 4 соатлик инглиз тили дарсига мажбурлашади, худди биз бу ерга алифбо ва грамматика ўргангани келгандик. Анатомия 1 соат 20 дақиқа дарс холос. Баъзида дарслар охирги дақиқада бекор қилинади”, — деб ёзган у.