Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тест синовлари якунланди! Умумий рақамлар қандай?

A A A
Тест синовлари якунланди! Умумий рақамлар қандай?

Тест синовлари 2 сентябрдан бошланди ва кунига 2 марта, ҳаво салқин пайтда ўтказилди.

Бунда, тест синовлари биринчи сменада 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи сменада 17:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтди.

Тест синовлари Фарғона вилоятида 10 кунда (11 сентябр  куни), Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 11 кунда (12 -сентябр куни), Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 12 кунда (13 сентябр  куни) якунланди.

Тест синовларида бир сменада 1975 та гуруҳда 59 250 нафар абитуриент, бир кунда 3950 та гуруҳда 118 500 нафар абитуриент иштирок этиши учун тайёргарлик кўрилди.

Жараёнга гуруҳ назоратчиси сифатида 3 705 нафар педагог ходимлар жалб этилди.

Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган брифингда маълум қилди. 
 

Киритилди: 15:12 14.09.2020. Ўқилди: 4925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!