Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

777 — омад рамзими? Аммо…

777 — омад рамзими? Аммо…

777 рақамлари кўпчилик учун омад тимсоли ҳисобланади. Бироқ, “исми жисмига” ҳар доим ҳам мос келавермас экан.

Шундай фуқароларимиздан бирининг 777 рақамли оқ автомашинаси солиқ қарздорлиги сабаб хатланди.

Фарғона шаҳрида яшовчи С.Т. моддий фаровонликка ишора сифатида автомашинасига 777 давлат рақамини ўрнатган. Аммо, афсуски, бу сафар омад унга кулмади — солиқдан бўлган қарздорликлар ўз вақтида бартараф этилмади.

Натижада, Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси томонидан Фарғона шаҳри ҳудудида ўтказилаётган рейд тадбирлари давомида Давлат солиқ қўмитаси фойдасига жуда катта қарздорлиги мавжуд бўлган, қидирувда турган мазкур автотранспорт воситаси Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан қарздорлик эвазига жарима майдонига жойлаштирилди.

Киритилди: 18:25 16.12.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!