Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Россия президенти Владимир Путин экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадор шахсларнинг пул маблағлари ва мол-мулкидан фойдаланишини чекловчи янги қонунни имзолади.

Янги қонунга кўра, экстремистлар ва террорчилар рўйхатига киритилган фуқаролар фақат ўз эҳтиёжлари ҳамда даромад манбайига эга бўлмаган оила аъзоларини таъминлаш учун чекланган миқдорда молиявий операцияларни амалга ошириши мумкин. Бундай харажатлар қаторига иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловлар киради.

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган. Барча операциялар Росфинмониторинг билан олдиндан келишилиши шарт.

Шунингдек, гумонланувчи ёки қидирувда бўлган шахсларнинг маблағлари Росфинмониторинг сайтида улар ҳақида маълумот эълон қилинганидан сўнг 24 соат ичида тўлиқ музлатилиши назарда тутилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларида қайд этилган шахсларга нисбатан эса молиявий чекловлар олдиндан огоҳлантирмасдан қўлланилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 21:45 16.12.2025. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!