Финландия ҳукумати агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса, Россия ўз қўшинларини НАТО чегараларига жойлаштириши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди. Унинг огоҳлантиришича, Украинада тинчлик келишувига эришилгандан кейин ҳам Россия ўз қўшинларини НАТОнинг шарқий қанотига, хусусан Финландия чегарасига кўчириши мумкин, бу эса минтақа хавфсизлигига таҳдид туғдиради.
Шу сабабли, Финландия бош вазири Европа Иттифоқи давлатларини Россия билан чегарадош мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун мудофаа соҳасига ажратиладиган маблағларни оширишга чақирди.